Makeup Shop да 100 000 сўмдан қиммат бўлмаган 5 та энг яхши упа
19.10.2017
Упа – жуда тез ишлатиб бўлинадиган восита. Унга кўп пул сарфлаш керакмикан ёки бюджетга мос келувчи танлов имкони борми? Makeup Shop бу саволга жавоб топди!
Super Stay 24H упаси, Maybelline New York
Жуда яхши текисловчи эффектга эга ушбу пудра 6-7 соат давомида ўз эффектини сақлаб туради. Визажист Юрий Столяров уни бутун юзга катта чўтка билан айлана ҳаракатлар орқали суриш кераклигини тавсия қилади, бунда, айниқса, Т-зонага алоҳида эътибор қаратиш лозим. Палитрада 4 хил тус бор – жуда ёрқиндан тўқ ранггача. Енгил қатлам ҳосил қилади, кенгайган тешикчаларни ниқоблайди. Аралаш турдаги тери учун жуда яхши танлов!
Нархи: 62 000 сўм
Bio Detox упаси, Bourjois
Тонал кремнинг ўрнини боса олади, қалин макияж қилишни хоҳламаган пайтингизда жуда қўл келади. Ёғли терилар учун ниҳоятда мос келади, шунингдек, кўчиб тушмайди ва яхши текислайди. Агар тери қуруқ бўлса, уни суришдан олдин намлантирувчи крем ишлатинг. Терига енгил ёрқинлик бағишлайди.
Нархи: 50 000 сўм
Alliance Perfect упаси, L’oreal Paris
Текстураси енгил, бошқа воситалар билан қийинчиликсиз бирика олади ва табиий рангга мослашади. Қуруқ терилар учун мос келади – тери кўчишларини сездирмайди. Агар сиз эрталабдан макияж қилган бўлсангиз, кечки вақт чўтканинг енгил ҳаракати орқали ушбу восита билан юздаги пардозни янгилаб олиш мумкин.
Нархи: 68 500 сўм
Flormar Wet and Dry упаси
Flormar дан ушбу ажойиб упа барчага манзур бўлади! Текстураси майин, юмшоқ. Қуруқ ҳамда нам ҳолатда қўлланганда ҳам гўзал пардоз! Ҳа-ҳа, спонжни намлаб олишингиз ва у билан юзингизга упани суришингиз мумкин. Бундай услуб орқали упа бутунлай тонал кремнинг ўрнини боса олади!
Нархи: 89 900 сўм
Bourjois Poudre Compacte Silk Edition упаси
Bourjois дан ушбу упа терини бир текис ва енгил қоплайди. У ажинларни текислайди ва ёғли ялтирашни йўқотади, кенгайган тешикчалар ва доғларни кўринмас ҳолатга келтиради. Бутун кун давомидаги бетакрор гўзаллик ва қулайликни кафолатлайди. Восита 8-10 соат давомида сақланиб туради, бунда пардоз сўнгги штрих пайтидагидек янги бўлиб туради.
Нархи: 56 000 сўм
Гувоҳ бўлганингиздек, ушбу упаларнинг барчаси ўз вазифасини аъло даражада бажаради, терининг турли хиллари учун мос келади. Харид қилишга шошилинг))
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.