17-23 июль ҳафтасига мунажимлар башорати
17.07.2017
Келаётган ҳафтада нималар кутилаётганини билишни истайсизми? Юлдузлар башорат қилади!
Қўй
Ҳозирда сизга тушиши мумкин бўлган исталган таклифни минг маротаба текшириб кўринг. Соддаликнинг аччиқ ҳазилидан азият чекиб қолманг! Ҳафта бошида ҳеч нима қилмаслик истаги, руҳсизлик кайфияти пайдо бўлади. Бу даврни чидам билан ўтказиб олинг. У шунчаки сизнинг чарчаганингиздан ва дам олишингиз кераклигидан дарак.
Сигир
Ҳафта бошида сизни яхши янгиликлар кутмоқда. Фақат муваффақиятингизни вақтидан олдин нишонламанг. Уни дастлаб кўз тегмаслиги учун сир тутишга ҳаракат қилинг. Ушбу давр асосий иш учун яхши вақт. Ўзингизни бемалол иш билан банд қилишингиз мумкин. Чарчоқларни ҳис қилмайсиз!
Эгизаклар
Шахсий муносабатларда сизни катта ўзгаришлар кутмоқда. Узоқ кутилган турмуш қуриш таклифи билдирилиши мумкин. Турмушга чиқмаган Эгизаклар буржи остидагиларни ёқимли танишув кутмоқда. 23 июлда кузатиладиган янги ой чиқиши сиз учун ўзига хос кунга айланади. Айнан шу куни сиз анчадан бери ният қилиб юрган орзуингиз рўёбга чиқади.
Қисқичбақа
Ҳаётингизни нималар биландир ўзгартиришнинг айни вақти. Ўйлаб кўринг, балки иш фаолиятингизни алмаштириш ёки янги дўстлар орттириш керакдир. Бу вақтга режалаштирилган саёҳатлар аъло даражада ўтади. Иш бўйича масалаларни ҳозир ҳал қилмаган маъқул. Улар устида ишлаш катта меҳнатни талаб қилади.
Арслон
Бу ҳафтада Арслон буржи остидагиларга тайёргарликсиз иш бажариш тавсия этилмайди. Аксинча, ишларингизнинг аниқ режасини тузиб олинг. Шундай ҳолатдагина муваффақиятингиз таъминланади. Севган инсонингиз билан муносабатларда кескинлик юзага келиши мумкин. Яхшиси, биргаликда дам олишга борганингиз маъқул. Бу кичик сафар бўлиши мумкин, асосийси, бирга бўлишингиз лозим.
Сунбула
Сунбула буржи остидагилар уй-рўзғор ишларига бутунлай киришиб кетадилар. Натижада, ҳолдан тоясиз ва сизда дам олишга эҳтиёж пайдо бўлади. Агар бу юмушларни табиат қўйнида бажараётган бўлсангиз, бу сизга янги куч беради. Яқин қариндошлар билан мулоқотда гап-сўзларингизга эътиборли бўлинг. Сиз уларни истамаган ҳолатда хафа қилиб қўйишингиз мумкин ва кейин узоқ вақт узр сўраб юришингизга тўғри келади.
Тарози
Сизда мунтазам пайдо бўлувчи ишга доир фикр ва ғояларни, албатта, раҳбариятга ҳам етказинг. Бу натижасини беради! Бунинг учун қулай кун душанба, яъни 17 июль. Болалар билан яхши муносабатда бўлинг, бўлмаса уларнинг ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан бехабар қоласиз.
Чаён
Ҳомиладор бўлиш учун жуда қулай вақт. Агар сиз узоқ пайтдан бери болали бўла олмаётган бўлсангиз, ўзингизга имконият беришнинг айни вақти! Ким биландир тортишишни маслаҳат бермаймиз. Аксинча, ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Қийин ҳазм бўладиган ва зарарли овқатлардан тийилинг.
Ўқотар
Молиявий томондан ўқотарларга бу давр унчалик омадли эмас. Тасодифий харажатлар кутилмоқда, балки яқинларингиз сиздан каттароқ маблағ қарз олишлари мумкин. Хасислик қилманг: ҳаммаси ўз вақтида ва ортиғи билан қайтади. Ишхонада ҳушёр бўлинг! Эҳтимол, сизга қарши тил бириктириш уюштирилиши мумкин. Бунинг сабабчиси ким эканини аниқланг ва у билан юзма – юз гаплашиб олинг.
Тоғ эчкиси
Барча яхшиликлар, тез кунларда сиз билан содир бўлади ва булар кутилмаганда рўй беради. Яхшиси, бу даврда ҳеч нарсани режалаштирмаган маъқул, чунки ҳаммаси барибир сиз ўйлагандек бўлмайди. Эҳтимол энг яқин одамингиз билан жанжаллашишингиз ва ажралиб кетишингиз ҳам мумкин. Ишонинг, булар узоққа чўзилмайди ва тез орада яна тил топишасиз.
Қовға
Ҳаттоки ҳеч нарсага ишонмайдиганлар ҳам бу ҳафтада ўз ички ҳис-туйғуларига ишонишлари мумкин. У сизнинг оламингизни бошқаради. Касал бўлиш эҳтимоли катта, лекин унчалик кучли эмасу, ёқимсизроқ. Ишхонада қоғозбозлик кўпаяди. Танаффусда меҳнат ҳуқуқлари бўйича келишмовчиликларни ҳамкасбларингиз билан бир пиёла чой устида ҳал қилиб олинг.
Балиқлар
Келаётган ҳафта осон бўлмайди, аммо яхши натижалар беради. Бу давр сўнгида сиз ҳолдан тойган бўласиз, лекин ўзингиздан кўнглингиз тўлади. 20 июлда айрим Балиқ буржи остидагиларга тақдирнинг ўзи катта ўзгаришлар ҳақида ўйлаш вақти келганлиги ҳақида белги беради. Бу ўзгаришлар, энг аввало, шахсий муносабатларда кутилади.
Манба: http://vedmochka.net/
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.