Тирноқлар учун қизил рангли лакни нимага алмаштирса бўлади
29.03.2017
Тирноқлар учун қизил рангдаги лакдан бошқа ранг йўқ деб ҳисоблаганлар учун, бу хусусида ўйлаб кўришнинг айни вақти келди. Биз сизларга мазкур ўзига бино қўйган мода ечими ўрнига 5та муқобилни таклиф этамиз.
Бир пуд ҳаво ранг – ноодатий, бироқ ўта эсда қоларли рангдир. Тирноқлар учун бундай лакни танлаганда, сиз доимо эътибор марказида бўласиз ва ўзига хос тарздаги машҳурликка эришасиз. Бундай тусдаги ҳаво ранг, ўз рангини йўқотган бошқа ранглар каби, турли шаклдаги - калта тирноқларда ҳам, узун тирноқларда ҳам чиройли кўринади. Бундан ташқари, бу каби ечимни ишбилармонлик ҳаёт тарзи билан ҳам, оқшом ва ивентларга борганингизда ҳам уйғунлаштиришингиз мумкин.
Barbie ранги (ёки тўйинган фуксия ранги) — хавфли, бироқ ўта жозибадор ечим ҳисобланади! Муҳими: фуксияни калта тирноқларга суртиш тавсия этилади, акс ҳолда сиз 2000-йиллар бахтсиз гламурининг тирик тимсолига айланиб қолишингиз мумкинз. Маслаҳат: фуксия рангидаги лакни, тирноқларни бир биридан ажратган ҳолда, хотиржамроқ ранг билан аралаштиринг. Айниқса, фуксия ва оч хаки ранглари жуда яхши мослаша олади.
Садаф ранг ва марварид ранг-туслари ҳам оммавийлик чўққисига чиқади. Тирноқларингизнинг асоси қандай бўлиши муҳим эмас, лекин садаф рангли марра — шифокор ёзиб берган нарса билан тенглаша олади. Ер ости мавзуси ҳам, кийимда ва макияжда ҳам ўта долзарблашади, демак маникюрда ҳам ўз ўрнини эгаллашнинг айни пайти келди. Услубчилар, тирноқлар енгил нурланиш таасуротига эга бўлиши учун, садаф ранг лакни анча оч рангдаги асосга суркашни тавсия қиладилар. Шунингдек, садаф ранг тирноқларнинг шаклини ҳам тўғри ўйлаб топиш муҳим саналади – лак айниқса узунлаштирилган тирноқ пластиналари билан бир купеда яхши кўринади.
Маржонлар ҳам денгиз тубидан келган акс садо бўлиб, у қадар ёмон эмас. Маржон рангли лак ранг-туслари тирноқларни ноодатий тарзда нафис ва парваришланган қилиб кўрсатади. Маржон рангдаги лакнинг асосий ютуғи – унинг ҳар қандай узунликда ва шаклда ҳам батартиблилигидадир. Маржонли ранг-туслар айниқса тилла тақинчоқлар ёки ҳатто дотс ва линиялар кўринишидаги минималистик, тилла ранг билан зарҳалланган нейл-арт билан ажойиб тарзда уйғунлаша олади.
Лайм ва хаки — довюрак қизлар учун ечим. Яшил ранг-туслар эса шу баҳор ҳар доимгидан ҳам оммалашади. Лайм ва хаки ранглари бир бирини инкор қиладиган ранглар бўлишига қарамай, улар нафис пастел ранглар билан уйғунлашган ҳолда ўта оммалашади. Демак, сизднинг образингизда назокат ва креатив аёлликни ажратиб турган ҳолда, ажойиб контрастларда жилваланади.
Эскирган маникюрдан зерикканлар учун бизнинг тавсияларимиз шулардан иборат. Сиз- чи, сиз нимани танлайсиз?