Терини парваришлаш маслахатлари
04.11.2016
Кўпинча, янги крем сотиб олиб, янги юз сотиб олдик, кўзларимизни ўта зўр таасуротли туш билан бўяб, бир зумда ўзгариб қолдик, деб ўйлаймиз. Бироқ ушбу гўзаллик биз ўйлаганчалик теран фикр эмас. Биз ўзига қараш ва косметика танлаш бўйича экспертлар маслаҳатлари ҳақида билиб олдик.
Табиийлик – ҳар бир ўзини ҳурмат қилувчи аёлнинг биринчи даражада аҳамиятга эга бўлган ҳислатидир. Жанговор бўяниш ва чўчитадиган макияж вақти аллақачон Ёз домига ғарқ бўлди. Сўнгги мода тенденциялари фақат ҳақиқий ва табиий нарсаларнинг талабгорлигини намоён қилмоқда. Ягона урғу саналмиш кўзлар ёки лаб фойдасига - зарбли макияждан воз кечинг.
Текширилган воситалар – сизнинг терингиз саломатлигингинг гаровидир. Демак, ҳали синаб кўрилмаган янги косметика линиясини харид қилиш учун оёқни қўлга олиб югуриб кетишга ҳожат йўқ. Буни қандай қилиш керак? Линиянинг энг оддий кремини олинг, ундан бир ҳафта мобайнида фойдаланинг ва терингизнинг ҳолатини кузатинг. Агар терингиз «неъматни» миннатдорчилик билан қабул қилган бўлса – бутун линияни сотиб олиш мумкин.
Эътиборлилик косметика танлашда сизнинг асосий ёрдамчингиз бўлиши керак. “Қуруқ тери учун”, “таъсирчан тери учун” ҳар қандай маркировкаларнинг ёзилиши осон эмас. Сиз харид қилиб олган тюбикда нималар ёзилганига эътибор беринг ва кўрсатиб ўтилган маълумотларнинг ўз юзингизнинг типи билан боғлиқлигини аниқланг. Агар ўз терингизнинг типини аниқлашга қийналаётган бўлсангиз – маслаҳатчиларга ва профессионалларга мурожаат қилинг.
Косметика қутичасидаги тартиб – бу нафақат чиқиндилар ва эски воситалар йўқ дегани. Кўпчилик ўз косметикасини (иложи борича) биргина бренд ёки концерн-ишлаб чиқарувчиники бўлишини ҳоҳлайди. Нима учун бу шунчалик муҳим? Чунки косметика воситаларининг асосида ётувчи кимёвий компонентлар, турли алгоритмлар ва рецептуралар бўйича яратилади, ўз юзингизга кимё воситаларини қанчалик кам суртсангиз, у шунчалик соғлом бўлади.
Тус берувчи асосдан фойдаланиш сиз учун иш ҳар кунги одатга айланиб қолмаслиги керак. Нима учун? Чунки ҳар бир тус берувчи восита ғовакларни тиқинлаб қўйишга мойил бўлади. Уйқудан олдин макияждан қанчалик тозалананингизга қарамай, тус берувчи воситанинг қолдиқлари барибир бирор жойда қолиб кетади. Агар умуман тоқат қила олмасангиз, унда упадан фойдаланинг. У ғовакларга тиқилиб қолмасдан, терини анчи силлиқ ва жилосиз қилиб кўрсатади.
Ва албатта косметолог ҳузурига ташриф буюришни ҳам канда қилманг ва ўз терингизнинг ҳолатини синчковлик билан кузатиб боринг. 27 ёшда тери қўшимча тўйинтиришга ва намлантиришга муҳтож бўлади. Профессионал косметологлар терингизнинг типини аниқлашга ва уни парваришлаш учун мос келадиган воситани танлашга ёрдам берадилар.